$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

Мирзиёев Туркманистон президенти ва Туркман халқининг миллий етакчиси билан телефон орқали суҳбатлашди

14:11 / 15.04.2023

Суҳбатда Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Дастлаб давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовга оғир жудолик - онаси Огулабат эдже Бердимуҳамедова оламдан ўтгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ва таскин-тасалли сўзларини изҳор этди, унга ва барча яқинларига сабр-тоқат ва бардош тилади.

Суҳбатда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Олий даражадаги келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди. Йил бошидан буён ўтган икки томонлама мулоқотлар – Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, сиёсий маслаҳатлашувлар, транспорт ва маданият вазирларининг учрашувлари, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган бошқа тадбирларнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Савдо-иқтисодий, энергетика ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олинди.

Телефон мулоқоти якунида етакчилар бир-бирини ва қардош мамлакатларимиз халқларини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан дилдан қутладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президентига оғир жудоликка учрагани – бувиси, ҳурматли Огулабат эдже Бердимуҳамедова ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан чин дилдан ҳамдардлик билдирди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Яқинда ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, ташқи сиёсий идоралар, транспорт, маданият вазирликлари доирасидаги учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг самарали натижалари ижобий баҳоланди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари, энг аввало, “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилиб, бир-бирини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутладилар, эзгу тилаклар билдирдилар.


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

7 майдан 8 май санасига ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Париж шаҳридаги “Парк …
10:05 / 08.05.2025
Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, биринчи рейс жорий йилнинг 23 майига режалаштирилган.
19:39 / 07.05.2025
Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага боришдан бош тортди. Бу ҳақда Россия федера…
21:57 / 07.05.2025
Шавкат Мирзиёев: “Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”

Шавкат Мирзиёев: “Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”

Президент раислигида тиббиёт соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
15:11 / 07.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Фридрих Мерсни ушбу лаво…
20:08 / 07.05.2025
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар…
18:22 / 07.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!