Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, Ўзбекистон собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олингани айтилмоқда. Унда ёзилишича, Воитов иш фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда коррупциявий жиноят содир этганликда айбланмоқда. Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум эмас.
Қайд этиш керак, собиқ вазир Воитов илк бор 2022 йил 22 август куни Президент фармони билан Жамшид Хўжаевнинг ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганди. Жорий йилнинг 25 октябрь куни эса у лавозимидан олиниб, ўрнини Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаган Иброҳим Абдураҳмоновга бўшатиб берган эди.
Воитов бунгача Инвестиция ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси лавозимларида ҳам ишлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!