$
12412.98 UZS
58.33
154.28 UZS
0.35
14386.64 UZS
2.12
37° Кечаси 22°

Сохта “СЕС” ходимларидан эҳтиёт бўлинг

15:20 / 13.02.2025

Санепидқўмита огоҳлантириш билан чиқди.

Кундалик турмушда “СЕС” ходимиман деб пул йиғиб юрганлар кимлар?

Дезинфекция - бу ташқи муҳитда юқумли касалликлар қўзғатувчиларини йўқотишга, яъни зарарсизлантиришга қаратилган тадбир ҳисобланади. Дезинфекция атамаси бу умумий йиғма атама ҳисобланиб, дезинфекция таркибига : дезинфекция, дезинсекция, дератизация тадбирлари киради.

Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ва  туман дезинфекция бўлимларида эпидемиологик кўрсатмага асосан  юқумли касалликлар аниқланган ўчоқларда зарарсизлантириш ишлари ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари Тошкент шаҳар аҳолисидан бизнинг бошқармага ўзини “СЕС” ходими деб таништириб, хонадонлар, тадбиркорлик субъектлари ошхона, кафе, хусусий клиникалар, сартарошхона, гўзаллик салонлари ва бошқа турли ташкилотларга мажбурий дезинфекция қилиш талабини қўйиб, пул ундириб кетиш ҳолатлари бўйича кўп мурожаатлар келиб тушмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари дезинфекция ўтказиш ва дориларни сотиш  учун уйма-уй ва тадбиркорлик субъектларида юрмайди. Бундай хизмат аҳолининг ихтиёрий мурожаатига кўра шартнома асосида ўтказиб берилади. Шунингдек, Қўмита ходимлари томонидан юқумли касалликлар аниқланган ўчоқларда эпидемиологик кўрсатмага асосан дезинфекция ишлари ўтказилади.

“Юқоридагиларни маълум қилиш билан бирга Тошкент шаҳар аҳолисига мурожаат қилар эдикки, сизнинг иш фаолиятингиз ва уйингизга ўзини “СЕС” ходими деб таништириб келган шахслар (сохта СЕС ходимлари) бўйича огоҳликни ошириб, уларнинг хизмат гувоҳномасини талаб қилишингизни, агар улар хусусий дезинфекция фаолияти билан шуғулланувчи корхона ходими бўлса, корхона ҳужжатлари ва дезинфекция фаолияти билан шуғулланиш учун махсус лицензиясини талаб қилиб, зарарсизлантириш учун ишлатиладиган дезинфекция воситаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганлиги бўйича ҳужжатларни тақдим қилгандагина, шунда ҳам ихтиёрий равишда дезинфекция тадбирларини ўтказишингиз мумкин. Юқоридаги шахслар томонидан фирибгарлик йўли билан пул ундириш ҳолатлари кузатилса, ҳудудий участка нозири ёки 102 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин”, – дейилади Санепидқўмита Ахборот хизмати хабарида.

 



														
														Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Ўзбекистон расмий вакиллари Ш.М.нинг ватанга қайтиши учун авиачипта харид қилиб беришган. Ш.М. 26 август куни Боку-Тошкент й…
14:29 / 28.08.2025

														
														Ўзбекистон халқаро тинчлик индексида 67-ўринни банд этди

Ўзбекистон халқаро тинчлик индексида 67-ўринни банд этди

Global Peace Index 2025 натижаларига кўра, Ўзбекистон 163 давлат орасида 67-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан 2 поғона юқ…
13:08 / 28.08.2025

														
														Андижонда икки эркакни “самосуд” қилганларга суд ҳукми ўқилди

Андижонда икки эркакни “самосуд” қилганларга суд ҳукми ўқилди

Уларнинг ҳар бирига 3 йил муддатдан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
10:46 / 28.08.2025

														
														Чилонзорда электромобиль ёниб кетди

Чилонзорда электромобиль ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланаётгани маълум қилинган.
09:25 / 28.08.2025

														
														28 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади
22:54 / 27.08.2025

														
														Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилди

Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинган
21:43 / 27.08.2025

														
														Тошкентда қалбаки табобат гиёҳининг муомаласига чек қўйилди

Тошкентда қалбаки табобат гиёҳининг муомаласига чек қўйилди

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
19:40 / 27.08.2025

														
														Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига асос солди
18:30 / 27.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Ҳиндистонда уйнинг қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда уйнинг қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

PTI агентлигининг хабарига кўра, Ҳиндистонда тўрт қаватли бино қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган.
11:21 / 28.08.2025
Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг айрим ходимлари пул эвазига Корея Республикасига и…
21:48 / 26.08.2025
Франк Рибери “Олтин тўп” ҳақида: “Мураккаб савол. Лекин бу йил совринни қўлга киритишга Дембеле ҳақли”

Франк Рибери “Олтин тўп” ҳақида: “Мураккаб савол. Лекин бу йил совринни қўлга киритишга Дембеле ҳақли”

“Hilton” меҳмонхонасида Жаҳон футболи афсоналари билан учрашув ўтказилди
22:08 / 27.08.2025
Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

“Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйх…
17:12 / 27.08.2025
Тошкентда қалбаки табобат гиёҳининг муомаласига чек қўйилди

Тошкентда қалбаки табобат гиёҳининг муомаласига чек қўйилди

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
19:40 / 27.08.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига асос солди
18:30 / 27.08.2025
Зеленский Россия билан музокаралар Туркияда ўтказилиши мумкинлигини айтди

Зеленский Россия билан музокаралар Туркияда ўтказилиши мумкинлигини айтди

Украина президенти бу ҳақда ўз видеомурожаатида маълум қилди.
14:36 / 27.08.2025
Тошкент вилоятида 3 та ҳибсхона фаолияти тугатилди

Тошкент вилоятида 3 та ҳибсхона фаолияти тугатилди

Тошкент вилоятининг Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Ол…
11:38 / 27.08.2025
Хорижнинг оғир юкли транспортлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар камайтирилди

Хорижнинг оғир юкли транспортлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар камайтирилди

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
17:46 / 27.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!