$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Танзила Норбоева Тўқаев билан ушрашди

10:15 / 20.06.2023

Учрашув чоғида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва давлатлараро муносабатлар ривожига қўшимча туртки бериш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Қосим-Жомарт Тўқаев Танзила Норбоевани қутлар экан, Остона шаҳрида бўлиб ўтган муҳим ташаббус – Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотида фаол иштирок этгани ва уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Қозоғистон Республикаси раҳбари ушбу нуфузли тадбирнинг биринчи мажлиси натижалари минтақалараро ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилишига ва Марказий Осиёда гендер тенглик ҳамда барқарор тараққиётни таъминлаш соҳасида узоқ муддатли ечимларни ишлаб чиқишга имкон беришига ишонч билдирди.

Қозоғистон Президенти Тўқаев Олий Мажлис Сенати раисининг ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятига яққол мисол бўлиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига тўлиқ мос келишини таъкидлади.

– Ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистонга давлат ташрифимиз натижаларини юқори баҳолаймиз. Жорий йилнинг 3 март куни Чимкент шаҳрида норасмий учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Нафақат ҳукумат даражасида ўзаро мувофиқлаштирилган ишлар олиб борилаётгани, балки парламентлараро дипломатия ҳам фаол ривожланаётгани қувонарли. Шу боис келгуси йили Самарқандда иккинчи Парламентлараро форум ўтказилишини мамнуният билан қабул қиламан, – дея таъкидлади Қосим-Жомарт Тоқаев.

Ўз навбатида, Танзила Норбоева самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказди.

– Биз Сизнинг раҳбарлигингизда Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаймиз. Сизни Қозоғистонда бутун тизимни сиёсий модернизация қилиш имконини берган йирик тадбирларнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклайман. Қозоғистон илғор ислоҳотлар йўлидан ишонч билан бормоқда ва Қозоғистон халқи сиз тутган йўлни фаол қўллаб-қувватламоқда, – деб таъкидлаган Сенат раиси.

Якунда Қозоғистон раҳбари Ўзбекистон раҳбарига самимий саломини айтиб, эзгу тилакларини билдирган.


Бу ҳам қизиқ

Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанесе расмий веб-сайтида хабар берилган.
18:27 / 21.11.2024
Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Бу ҳақда Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
08:29 / 23.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
12:43 / 21.11.2024
Заҳарланаётган Бойсун

Заҳарланаётган Бойсун

Мана икки ярим ойдирки Бойсун аҳолиси заҳарли газдан қийналяпти. Сентябрь ойида бошланган мазкур техноген ҳодисага 2 ярим ой…
16:02 / 22.11.2024
Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024
22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 21.11.2024
Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

2017-2019 йилларда метрода 36 та поезд ишлаган. 2024 йил ҳолатига кўра уларнинг сони 65 тага етди.
20:04 / 22.11.2024
23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорли…
23:00 / 22.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!