Аввал хабар берилганидек, 2023 йилда ҳар бири 1500 дан ортиқ овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 391 та мактаб учун қўшимча равишда 300 млрд сўм маблағ йўналтирилди.
Натижада, 12 минг та синфларда таълим олувчи 353 минг та ўқувчиларнинг таълим олиш шароитлари яхшиланиб, замонавий тарзда таълим олиш имкониятлари яратилади.
Жумладан, мазкур мактаблар учун:
🔹116 618 та ўқув парталари ва стол-стуллар;
🔹12 127 та электрон доскалар;
🔹14 556 та компьютер жиҳозлари;
🔹13 614 та китоб ва кийимлар учун жавонлар;
🔹4 881 та спорт анжомлари ва бошқа жиҳозлар харид қилиниши кўзда тутилган.
Маблағ ажратилаётган мактаблар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!