$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

15:23 / 23.01.2025

Мобил телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланишга улгурган. Кун давомида бу қурилма қўлимизда туради. Ундан иш, мулоқот қилиш, кўнгилочар фаолият ва ўз-ўзини ривожлантириш воситаси сифатида фойдаланамиз. Телефонлар кўплаб ишимизни енгиллаштириши бор гап. Лекин унинг ёрдамидан ташқари, салбий таъсирини ҳaм унутмаслигимиз керак. У аввало руҳиятимизга салбий таъсир қилишини унутмаслигимиз лозим.

Телефоннинг руҳиятимизга салбий таъсири

1. Стресс ва чарчоқ: ижтимоий тармоқлар орқали келадиган тинимсиз хабарлар, билдиришномалар бизни доимий равишда тайёргарлик ҳолатида ушлаб туради. Бу эса стресс ва руҳий чарчоққа олиб келади. American Psychological Association тадқиқотларига кўра, бу каби узлуксиз қўзғатувчилар стресс гормони – кортизол даражасини оширади.

2. Уйқу сифатининг бузилиши: Harvard Medical School тадқиқотларига кўра, телефон экранидан тарқаладиган ёруғлик уйқу гормони – мелатониннинг ишлаб чиқарилишини камайтиради. Бунинг натижасида уйқу сифатсиз бўлади. Қанча ухласангиз ҳам уйқуга тўймайсиз.

3. Диққатни жамлаш пасайиб кетади: телефон орқали турли хил маълумотларнинг оқими бизни кўп вазифаликка ўргатади. Бу эса бир нарсага диққатни жамлашни қийинлаштиради.

4. Ёлғизлик ҳисси: юзма-юз мулоқотнинг етишмаслиги ижтимоий алоқаларнинг сифати пасайишига олиб келади ва ёлғизлик ҳиссини оширади.

5. Ўзини паст баҳолаш ва ижтимоий таққослаш: ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларнинг ҳаёти бизга идеал кўриниши оқибатида ўзимизни ўзгалар билан кўп солиштирамиз. Натижада ўзимизга паст баҳо берамиз, ҳаётга қизиқишимиз сўниб, иштиёқимиз йўқолади. Pew Research Center тадқиқотларига кўра, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг 64 фоизи ўзларини бошқалар билан солиштириш натижасида руҳий сиқилишга дучор бўлишади.

Телефонга бўлган қарамликни чеклаш бўйича тавсиялар

Қуйида телефонни камроқ ишлатиш ва руҳий соғликни яхшилаш учун бир нечта тавсияларни келтириб ўтамиз:

1. Билдиришномаларни чекланг: фақатгина энг муҳим хабарлар учун билдиришномаларни ёқиб қўйинг. Бу ортиқча чалғимасликка ёрдам беради.

2. Вақтни белгилаб олинг: телефонни ишлатиш ёки ишлатмаслик учун ҳар куни маълум вақтни белгилаб олинг. Масалан, эрталаб 1 соат, тушликда 1 соат фойдаланинг ва ётишдан аввал телефон ишлатманг. Бу уйқу сифатини бузилишига олиб келади.

3. Махсус зоналарни белгилаб олинг: ётоқхонада, ошхонада телефон ишлатмасликка риоя қилинг.

4. Рақамли детокс кунини ташкиллаштиринг: ҳафтанинг бир кунини ёки маълум бир вақтни телефонсиз ўтказинг. Шу вақтда китоб ўқинг, табиат қўйнида сайр қилинг, хуллас, севимли машғулотингиз билан шуғулланинг.

5. Кўз экран вақтини кузатинг: телефонингиздаги махсус дастурлар ёки функциялар орқали қанча вақтни қайси иловаларда сарфлаётганингизни кузатиб, ортиқча вақт сарфлашни камайтиринг. Статистика тадқиқотларига кўра, одатий фойдаланувчи кунига ўртача 4 соатни телефон экранида ўтказади.

6. Муқобил фаолият топинг: телефонда вақт ўтказиш ўрнига бошқа фойдали ва қизиқарли фаолиятлар билан шуғулланинг, масалан, спорт билан шуғулланиш, санъат асарлари яратиш ёки яқинларингиз билан жонли мулоқот қилиш каби.

Телефон ҳаётимиздаги айрим ишларни қулайроқ, тезроқ ва самарали қилишда катта аҳамиятга эга. Лекин ундан кўп фойдаланиш яхши эмас. Телефонни ишлатиш одатларимизни қайта кўриб чиқишимиз керак. ҳаётимизни балансда ушлаб туришимиз шарт ва муҳимдир. Замонавий дунёда телефон бу қурол. Лекин уни қандай ишлатиш ўзимизга боғлиқ.

Мақола муаллифи: Мунисахоним Ирисова


Фойдали


														
														ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026

														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

Бу ҳам қизиқ

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!