Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, муносабат билдирилди.
Мазкур ҳолат Ички ишлар органлари томонидан зудлик билан ўрганилиб, бир неча кун давомида ўтказилган текширув чоралари натижасида ушбу видеолавҳа Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти, Регар туманида олинганлиги, мазкур вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетганлиги, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учраганлиги маълум бўлди.
Бу зўравонлик ҳолатига Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Тожикистон Республикаси, Хатлон вилояти Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани билан чегарадош ҳисобланиб, ушбу аҳоли яшаш пунктининг аҳолисининг қарийб 70-75 фоизни ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!