Қозоғистон Республикаси президенти Қосим Жомарт Тўқаев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинни мамлакатнинг энг нуфузли орденларидан бири билан мукофотлади.
Қайд этилишича, Қозоғистон президенти бугун, 14 сентябрь куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ раиси Си Цзиньпинни Қозоғизстон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун мамлакатнинг олий давлат мукофоти – “Олтин Қирон” ордени билан тақдирлаган.
“ “Олтин Қиран” ордени Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти ҳисобланади. У Қозоғистон Республикаси олдидаги давлат хизматлари учун мамлакат фуқаролари ва хорижий шахсларга берилади”,— дейилади хабарда.
“Олтин Қирон” ордени билан тақдирланишга номзодлар эса Қозоғистон Президенти томонидан белгиланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!