Тошкент вилояти депутатлари вилоят ҳудудининг бир қисмини пойтахтга беришга розилик берди.
2023 йилнинг июл ойида Президентнинг “Янги Тошкент” шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Пойтахтнинг “Янги Тошкент” туманини ташкил этиш белгиланган эди.
Қарорда “Янги Тошкент” қурилиши учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудидан салкам 20 минг гектар ер ажратилиши айтилган.
13 март куни Тошкент Вилояти депутатлари кенгаши вилоят ҳудудидан 19729,41 гектар (қарорда белгиланганидан 8,51 гектар кўп) ерни “Янги Тошкент” шаҳрига ўтказишни мақуллади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!