$
12160.99 UZS
-72.68
153.92 UZS
-0.92
14178.50 UZS
-55.38
31° Кечаси 18°

Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

21:37 / 28.08.2025

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, интернет тармоғи орқали синтетик наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси қўлга олинди.

Хусусан, олдиндан кузатувга олинган, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган шахс ўзининг “Спарк” русумли автомашинасида наркофурушлар томонидан берилган топшириққа кўра, Тошкент туманига бориб, муқаддам наркокартеллар томонидан дала майдонидаги хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг 300 грамм “Альфа-ПВП” моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс Тошкент шаҳридаги хусусий олий таълим муассасасининг 3-курс талабаси ҳисобланади.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш ва терговга жалб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбирлари доирасида Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ўз акасининг номида бўлган, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 20 сотих ер майдонида жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари етиштириш билан шуғулланаётганлиги тўғрисида маълумот олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 грамм марихуана ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Бўка-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган собиқ ички ишлар ходими бошқарувидаги “Лаcетти” русумли автомашина тўхтатилди.

Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда – 1975 йилда туғилган Қозоғистон Республикаси фуқароси ва Бўка туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс кетаётганлиги маълум бўлиб, машинанинг орқа ўриндиғи ортида 979 грамм “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериклари бўлган Бекобод туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган ва 2001 йилда туғилган 2 нафар фуқаро ушланиб, улардан ҳам 437 грамм “гашиш” моддаси олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Янгиобод МФЙда истиқомат қилувчи, 1988 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс ва “Бирлик” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро қўлга олиниб, улардан 976 грамм марихуана олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



														
														Тошкентда икки адвокат қўлга олинди

Тошкентда икки адвокат қўлга олинди

Тошкент шаҳрида хизмат мавқеларидан фойдаланган ҳолда мўмайгина даромад топишни режа қилган адвокатлик бюроси адвокати ҳамда…
12:03 / 19.10.2025

														
														Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

“Ўзгидромет” 20–23 октябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
09:27 / 19.10.2025

														
														Навоийда ФВБ бошлиғи, Сурхондарёда эса МИБ ходимлари пора билан ушланди

Навоийда ФВБ бошлиғи, Сурхондарёда эса МИБ ходимлари пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хи…
09:03 / 19.10.2025

														
														Бойсунда ўқитувчи ўқувчини уриб, елкасини синдирдими?

Бойсунда ўқитувчи ўқувчини уриб, елкасини синдирдими?

Тармоқларда тарқалган видеолавҳада ўқитувчи Й.Ҳ. исмли шахс мактабга футболка кийиб келган С.Ж. исмли ўқувчини жазолаб, унга…
16:33 / 18.10.2025

														
														Ўзбекистонда педофиллар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш таклиф қилинди

Ўзбекистонда педофиллар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш таклиф қилинди

Олий Мажлис депутати “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Дилноза Азизова ҳам бу воқеага ўз муносабатини билдирди.
16:05 / 18.10.2025

														
														19 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секу…
14:47 / 18.10.2025

														
														Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган автомашина ва унинг ҳайдовчиси чиқариб олинди

Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган автомашина ва унинг ҳайдовчиси чиқариб олинди

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
13:09 / 18.10.2025

														
														Финландия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Финландия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Финландия президенти девони матбуот хизмати хабар берди.
10:50 / 18.10.2025

														
														Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик Украинага таслим бўлди

Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик Украинага таслим бўлди

У Ўзбекистон ҳукуматидан ватанга қайтишда ёрдам сўрамоқда.
09:47 / 18.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда педофиллар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш таклиф қилинди

Ўзбекистонда педофиллар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш таклиф қилинди

Олий Мажлис депутати “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Дилноза Азизова ҳам бу воқеага ўз муносабатини билдирди.
16:05 / 18.10.2025
Тошкентда яна 10 та кўчага метробус қўйилади

Тошкентда яна 10 та кўчага метробус қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкентни ривожлантириш ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдим этилди.
11:07 / 17.10.2025
Путин Украинадан Донбассни топширишини талаб қилмоқда

Путин Украинадан Донбассни топширишини талаб қилмоқда

Россия раҳбари Трамп билан суҳбат чоғида яна шу мавзуда сўз очган.
10:21 / 19.10.2025
Эрон эндиликда ядровий дастур бўйича эркинлигини билдирди

Эрон эндиликда ядровий дастур бўйича эркинлигини билдирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида қайд этилишича, 2015 йилда имзоланган “ядровий келишув”нинг 10 йиллик муддати тугагани …
16:29 / 18.10.2025
АҚШнинг йирик шаҳарларида Трамп сиёсатига қарши “Но Кингс” ҳаракати томонидан оммавий норозилик намойишлари ўтказилмоқда

АҚШнинг йирик шаҳарларида Трамп сиёсатига қарши “Но Кингс” ҳаракати томонидан оммавий норозилик намойишлари ўтказилмоқда

Хабар берилишича, йирик норозилик акциялари Вашингтонда бўлиб ўтди, бу ерда намойишчилар Капитолий биноси олдида тўпланди.
08:29 / 19.10.2025
19 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секу…
14:47 / 18.10.2025
Six Kings Slam. Финалда Карлос устун келган Янник Синнер 6 млн доллар ишлаб олди

Six Kings Slam. Финалда Карлос устун келган Янник Синнер 6 млн доллар ишлаб олди

Ар-Риёдда теннис бўйича Топ-10 ракетка усталари иштирокидаги турнир якунланди.
11:17 / 19.10.2025
Навоийда ФВБ бошлиғи, Сурхондарёда эса МИБ ходимлари пора билан ушланди

Навоийда ФВБ бошлиғи, Сурхондарёда эса МИБ ходимлари пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хи…
09:03 / 19.10.2025
Афғонистондан контрабанда қилинган қарийб 50 кг гашиш аниқланди

Афғонистондан контрабанда қилинган қарийб 50 кг гашиш аниқланди

Натижада, машинада у билан кетаётган шериги – Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган Қирғизистон фуқ…
08:42 / 18.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!