Ўзбекистоннинг Centrum Air авиакомпанияси 30 март куни Тошкент ва Қозон ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўйди, дея хабар беради Абдулла Тўқай номидаги Қозон аэропорти матбуот хизмати.
Икки шаҳар ўртасида парвозлар ҳафтада икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Чипталар нархи 1,3 млн сўмдан бошланади.
Йўловчиларни ташиш учун 180 кишини ташишга қодир Airbus A320 самолётидан фойдаланилади. Парвоз давомийлиги тахминан 3,5 соат.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!