$
11975.36 UZS
-98.06
162.91 UZS
-1.56
14020.75 UZS
-113.6
31° Кечаси 18°

Туркияга ишлаш мақсадида борган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

12:53 / 12.04.2025

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси ўзбекистонликларни иш таклиф қилувчи фирибгарлар алдовидан огоҳликка чақирди.

“Сўнгги пайтларда айрим фирибгар шахслар Ўзбекистон фуқароларига Туркияда юқори маошли иш таклиф қилиб (асосан фуқароларнинг таниш-билишлари орқали), уларни алдаш ҳолатлари кўпаймоқда. Ушбу шахслар ишга жойлашиш, уй-жой ва қонуний ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ёлғон ваъдалар бериб, ватандошларимизни оғир аҳволга солмоқда.

Агар сиз ноқонуний меҳнат фаолиятини бошласангиз ёки фирибгарлар томонидан алдансангиз, қуйидаги муаммоларга дуч келишингиз мумкин:

– Иш ҳақи ваъда қилинганидан анча кам тўланиши ёки умуман берилмаслиги;

– Иш шароитлари оғир ёки ёмон бўлиши;

– Иш берувчи томонидан ноқонуний эксплуатация ва ҳақорат;

– Туркияда ноқонуний меҳнат қилиш оқибатида депортация ва жарималар;

– Туркияга келганингиздан сўнг, аэропортда кутиб олиш ваъда қилиниб, пулингиз ўзлаштирилгандан кейин воситачининг ғойиб бўлиши.

Юқоридаги ҳолатларда ватандошларимиз ва иш таклиф қилган шахслар ўртасида ҳеч қандай расмий ҳужжат мавжуд бўлмаганлиги сабабли, фирибгарларни жавобгарликка тортиш жуда қийин бўлади.

Туркияда ишлаш учун чет эллик фуқаролар махсус рухсатнома – иш рухсатномасига (Çalışma İzni) эга бўлишлари шарт!

Иш излаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (www.migration.uz) (http://www.migration.uz/) ёки лицензияга эга расмий агентликларга мурожаат қилинг!

Туркияга ноқонуний йўллар билан келманг ва ишончсиз шахсларга пул берманг!

Иш шароитлари, рухсатномалар ва маош бўйича расмий ҳужжат талаб қилинг!

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлардан эҳтиёт қилинг! Ишга фақат расмий йўллар билан жойлашинг!”, – дейилади консулхона мурожаатида.



														
														Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17–18 май кунлари Боку шаҳрида …
15:17 / 17.05.2026

														
														Ўзбекистонда тураржой қурилиши 6,6 фоизга ошди

Ўзбекистонда тураржой қурилиши 6,6 фоизга ошди

2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда тураржой қурилиши ўсишда давом этди. Уч ой давомида фойдаланишга топширилган уй-ж…
14:39 / 17.05.2026

														
														Марказий банк банкоматлар ишини яхшилашга чақирди

Марказий банк банкоматлар ишини яхшилашга чақирди

Марказий банк тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторларига банкоматлар билан боғлиқ муаммоларни тезкор ҳал қилиш бўйич…
14:18 / 17.05.2026

														
														Пискентда юк машинаси тиркамаси ёниб кетди

Пискентда юк машинаси тиркамаси ёниб кетди

Бугун, 16 май куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган А-373а “Тошкент–Ўш” автомобиль й…
13:21 / 17.05.2026

														
														Тошкент–Иссиқкўл авиақатнови йўлга қўйилади

Тошкент–Иссиқкўл авиақатнови йўлга қўйилади

Қирғизистоннинг Asman Airlines авиакомпанияси Uzbekistan Airports билан Тошкент ва Қирғизистон аэропортлари ўртасида мунтаза…
11:39 / 17.05.2026

														
														1094 ta belgi


140 ta so‘z

Бухорода медиа ҳафталик якунланди

1094 ta belgi 140 ta so‘z Бухорода медиа ҳафталик якунланди

Бухорода ўтказилган медиа ҳафталик давомида иштирокчилар аудиторияни ҳис қилиш, тезкорлик ва аниқликни уйғунлаштириш ҳамда ў…
10:33 / 17.05.2026

														
														Еридан ажралган фермерлар жарима хавфи остида қолмоқда

Еридан ажралган фермерлар жарима хавфи остида қолмоқда

Ер майдони қайтариб олинганидан кейин кўплаб фермер хўжаликлари юридик жиҳатдан тугатилмагани сабабли, уларга солиқ ҳисоботл…
08:54 / 17.05.2026

														
														Ўзбекистондаги оммавий ҳожатхоналар талабга жавоб бермайди

Ўзбекистондаги оммавий ҳожатхоналар талабга жавоб бермайди

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққуловнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда АЁҚШлар, парклар ва туризм масканларида қарийб 11 …
19:26 / 16.05.2026

														
														Тошкентда 912 та жаримаси бор Matiz аниқланди

Тошкентда 912 та жаримаси бор Matiz аниқланди

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузиб келган Matiz ҳайдовчиси аниқланди.
16:56 / 16.05.2026

														
														Олимпиада учун бокс бўйича янги вазн тоифалари тасдиқланди

Олимпиада учун бокс бўйича янги вазн тоифалари тасдиқланди

Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари учун бокс бўйича янги вазн тоифаларини тасди…
16:44 / 16.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Франция Жамол Қошиқчи иши бўйича Саудия валиаҳдига қарши тергов бошлади

Франция Жамол Қошиқчи иши бўйича Саудия валиаҳдига қарши тергов бошлади

Париж апелляция суди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга нисбатан журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирили…
10:43 / 17.05.2026
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17–18 май кунлари Боку шаҳрида …
15:17 / 17.05.2026
Ўзбекистон иқтисодиётида янги давр

Ўзбекистон иқтисодиётида янги давр

Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотлари халқаро майдонда яна бир муҳим эътирофга сазовор бўлди.
10:12 / 16.05.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Жанубий Кореяни танламоқда

Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Жанубий Кореяни танламоқда

2026 йилнинг биринчи чорагида 5 минг 862 нафар Ўзбекистон фуқароси таълим олиш мақсадида хорижга чиққан. Бу ўтган йилнинг шу…
14:11 / 16.05.2026
Ўзбекистонда тураржой қурилиши 6,6 фоизга ошди

Ўзбекистонда тураржой қурилиши 6,6 фоизга ошди

2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда тураржой қурилиши ўсишда давом этди. Уч ой давомида фойдаланишга топширилган уй-ж…
14:39 / 17.05.2026
Тошкент вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди

Тошкент вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди

Бугунги кунда дунё миқёсида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси трансмиллий жиноятчиликнинг энг хавфли кўринишлар…
08:39 / 16.05.2026
Қозоғистон сунъий ёмғир технологиясини ишга туширди

Қозоғистон сунъий ёмғир технологиясини ишга туширди

Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб сунъий ёғингарчилик технологияларини амалиётда қўллашни бошлади. Туркистон шаҳрида …
14:43 / 17.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026-й) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари…
14:43 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Туркистондаги янги масжид билан танишдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Туркистондаги янги масжид билан танишдилар

Амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Т…
13:08 / 15.05.2026
FIDE президенти сайлови Самарқандда ўтказилади

FIDE президенти сайлови Самарқандда ўтказилади

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ташкилотнинг навбатдаги конгресси ва президентлик сайлови жорий йил 20–27-сентябрь кунлари…
17:16 / 15.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!