$
11969.66 UZS
-32.05
152.56 UZS
-0.31
13927.90 UZS
-56.49
31° Кечаси 18°

Тошкент вилоятида ёш қизларга таҳдид қилган имом-хатиб ишдан олинди

16:56 / 29.01.2023

Ижтимоий тармоқларда “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов, араб тилини ўрганаётган 16 ёшли қизлар билан қўпол гаплашаётгани ва жонини олишини айтиб таҳдид қилган аудиоси тарқалди.

Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси йиғилишида Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби масаласи кўриб чиқилди. Унда Авазхўжа Баҳромовнинг ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишда имом-хатибнинг мазкур ҳолати имомлик мақомига мутлақо тўғри келмаслигига алоҳида урғу қаратилган. Айниқса, ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган “фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиш”, ва “ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриш” деган бандларнинг А.Баҳромов томонидан қўпол равишда бузилиши, деб баҳоланди. Шунингдек, А.Баҳромов араб тили ўқув курсларида дарс бериши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасини белгиланган тартибда хабардор этмагани ҳам алоҳида қайд этилган.

“Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамиятда ўзини тутиши, одамлар билан муносабатда намуна кўрсатиши, имомлик мақомига муносиб бўлиши борасида мунтазам тушунтириш ишларини олиб боради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан аввал ижрога йўналтирилган норматив ҳужжатларда ҳам имом-хатиб тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга амал қилиши ва меҳнат мажбуриятларига риоя этиши қатъий белгилаб қўйилган эди”, – дейилади хабарда.

Афсуски, Авазхўжа Баҳромов мазкур хатти-ҳаракати билан меъёрий ҳужжатлар талабларини қўпол равишда бузиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мазкур йўналишдаги буйруқлари, ички тартиб қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига риоя этмагани маълум бўлди.

Ички назорат комиссияси Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида хулоса қилди. Шунингдек, бундай шахсларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ўрин йўқлиги алоҳида таъкидланди.

Айни кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Авазхўжа Баҳромовнинг мазкур хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бораётганини маълум қилинган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 18 мингдан ошди

Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 18 мингдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида…
13:27 / 15.01.2026
АҚШ Украина учун ҳам “Тинчлик кенгаши” тузиши мумкин

АҚШ Украина учун ҳам “Тинчлик кенгаши” тузиши мумкин

Financial Times нашрга кўра, мазкур ташаббус Қўшма Штатлар президенти Трамп воситачилигида ишлаб чиқилган Ғазо бўйича тинчли…
11:59 / 17.01.2026
Ўзбекистонда 320 мингдан ортиқ МЧЖ фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда 320 мингдан ортиқ МЧЖ фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 407,9 мингта тижорат ташкилотлар…
12:21 / 17.01.2026
Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди, аммо қирғинлар давом этмоқда

Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди, аммо қирғинлар давом этмоқда

АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди.
18:15 / 15.01.2026
18 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

18 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Прогнозларга кўра, 18 январь, якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечаси ва эрта…
17:48 / 17.01.2026
Нукусга 12 дона электробуслар олиб келинди

Нукусга 12 дона электробуслар олиб келинди

Нукус шаҳрида жамоат транспортини замонавийлаштириш ва аҳолига хизмат сифатини ошириш мақсадида Хитойдан илк электробуслар о…
17:23 / 17.01.2026
Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти – Президент

Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
17:28 / 15.01.2026
Миср гепатит “С” га қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Миср гепатит “С” га қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Президент иштирокидаги видеоселекторда мутасаддиларга ушбу лойиҳаларни бошлаш топширилди.
18:02 / 15.01.2026
Ўзбекистонга олиб келинган 21 кг наркотик мусодара қилинди

Ўзбекистонга олиб келинган 21 кг наркотик мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўй…
15:29 / 16.01.2026
Ўзбекистонда тоғ ва чўққилар номи ўзбек тилига мослаштирилади

Ўзбекистонда тоғ ва чўққилар номи ўзбек тилига мослаштирилади

Ўзбекистондаги айрим тоғ тизмалари, тоғ ва чўққилар номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилади. Бу Вазирлар…
12:13 / 15.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!