Миср компанияларидан бири Тупроққалъада 2 минг гектар чўлни фойдаланишга киритиш ва пивот ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифини берган. Яна бир йирик компанияси гепатит “С” вирусига қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташаббусини билдирган. Президент иштирокидаги видеоселекторда мутасаддиларга ушбу лойиҳаларни бошлаш топширилди.
Умуман, янги экспорт йўналиши сифатида 50 дан ортиқ давлатга эга, иқтисодиёти 3 триллион долларга тенг бўлган Африка қитъаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Ташқи ишлар, Инвестиция, саноат ва савдо вазирликлари, Миср ва Қатардаги элчиларга тегишли “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!