Прогнозларга кўра, 18 январь, якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечаси ва эрталаб Навоий, Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Ҳаво ҳарорати кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Кечалари 3 даража совуқ 2 даража илиққача пасаяди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда якшанба куни кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ 1 даража илиқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!