Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 26 август куни соат 14:30 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида Зеэкр, Матиз, ВАЗ-2105 ва Nexia-2 русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Зеэкр автомашинаси ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!