Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 5 ёшли қизалоқ ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 25 июнь куни соат 17:33 да Юнусобод тумани Обиравон кўчасидаги уйлардан бирида содир бўлган. 2021 йилда туғилган қизалоқ эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ФВВ қутқарувчилари қутқарув ишларини бошлаган. Қутқарувчилардан бири ҳожатхона чуқурига тушиб, қизалоқни олиб чиққан.
Шифокорлар томонидан болага зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг у яқинларига топширилган. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши экани маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!