Жаҳон нефть бозорида нархлар пасайишда давом этмоқда. Яқин Шарқдан нефть етказиб бериш ҳажми ошиши кутилаётгани ҳамда бозорда таклифнинг етарли экани нархларга жиддий босим ўтказмоқда
Сўнгги маълумотларга кўра, август ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг бир баррели 72,68 долларга, WTI маркали нефть эса 69,58 долларга тушди. Бу эса сўнгги бир неча ой ичидаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлди.
Таҳлилчиларга кўра, АҚШ санкцияларининг вақтинча юмшатилиши ортидан Эрон нефть экспортни ошириши кутилаётгани ҳам бозорга таъсир кўрсатмоқда.
АҚШ Энергетика вазири Крис Райтнинг маълум қилишича, Ҳўрмуз бўғози орқали нефть ташиш ҳажми уруш бошланишидан олдинги даражага деярли қайтган. Сўнгги 24 соат ичида бўғоз орқали камида 20 миллион баррель нефть ташилгани қайд этилди.
Шу билан бирга, минтақадаги вазият тўлиқ барқарорлашгани йўқ. Эрон ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршиликлар сақланиб қолаётган бир пайтда, Ҳўрмуз бўғозидаги хавфсизлик масалалари ҳамон долзарблигича қолмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!