Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилоятида фуқароларни ишга жойлаштириш эвазига пул олган шахслар қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси икки нафар фуқарони фаррош лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Чироқчи туманидаги оилавий шифокорлик пункти мудири ҳам фуқарони ҳамшира лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 500 АҚШ долларини олган пайтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!