Bugun.uz интернет-нашрининг хабар қилишича, бугун Тошкент шаҳрида эркак кўприкдан ўзини ташлаши оқибатида вафот этган. Маълумотларга кўра, марҳум 45 ёшда бўлган. Воқеа Мустақиллик кўчасида йўлнинг устидан ўтган кўприкдан сакраш оқибатида юзага келган. Ички ишлар вазирлиги томонидан "Пушкин" метроси яқинидаги содир бўлган ушбу жонига қасд қилиш билан боғлиқ ҳолат тегишли идоралар томонидан ўрганилмоқда.
Терговчилар ушбу ҳолат нима учун айнан соат 9:30 лар атрофида амалга оширилганини аниқламоқчи. Гап шундаки, тахминан шу вақт оралиғида айнан йўлдан президент Шавкат Мирзиёевнинг кортежи ҳаракатланади. Ҳозирча эркак нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълумот йўқ, дейилади хабар сўнггида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!