Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан пойтахтда ичимлик суви таъминоти ва оқова суви хизматлари нархлари тасдиқланди.
Жумладан, жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 400 сўм), оқова сув хизматлари учун 1000 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 350 сўм) этиб белгиланди. Юридик шахслар учун тарифлар уч баравар оширилди — ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 1000 сўмдан 3000 сўмгача, канализация хизматлари учун эса 820 сўмдан 2200 сўмгача.
Тарифлар қарор эълон қилинганидан кейин 15 кун ўтгач, яъни 10 декабрдан кучга киради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!