Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган, 12 та автобус йўналиши қатновчи бекатда илк бор спорт майдончаси ташкил этилди. Энди йўловчилар автобус кутиш вақтида енгил жисмоний машқлар билан шуғулланишлари мумкин.
Мазкур бекат турли спорт анжомлари билан жиҳозланган бўлиб, унда турникда тортилиш, оддий машқлар бажариш ва фаол вақт ўтказиш имконияти яратилган.
Мутасаддиларга кўра, бундай инновацион ечимлар аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва жамоат транспорти инфратузилмасини янада қулай қилишга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!