Қашқадарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи дори препаратлари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти ҳудудида “Қарши – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt автомашинаси текширилганда, Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи 1966 йилда туғилган фуқаронинг қўл сумкасидан 5 килограмм 32 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, мусодара қилинган.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаронинг хонадонида ўтказилган текширув давомида томорқасида 33 туп “каннабис” ўсимлиги парвариш қилинаётгани маълум бўлди. Шунингдек, хонадондан 7 килограмм 79 грамм “марихуана” ҳам ашёвий далил сифатида олинган.
Фарғона вилоятида эса “Андижон – Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомашинаси тўхтатилиб, ундаги икки нафар йўловчига тегишли қоплардан 1200 дона “Тропикамид” дори воситаси топилган.
Тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноий фаолиятга алоқадор яна уч нафар шахс қўлга олиниб, улардан қўшимча равишда 345 дона “Тропикамид” ва 15 дона “Регапен” дори воситалари мусодара қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!