Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистонда аҳолиси энг кам ва энг кўп бўлган ҳудудлар бўйича маълумотларни эълон қилди.
Қайд этилишича, 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатдаги аҳолиси энг кам ҳудуд Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри бўлиб, бу ерда 9,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.
Аҳолиси энг кам ҳудудлар рўйхатида Навоий вилоятининг Томди тумани 15,3 минг нафар аҳоли билан иккинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани ва Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов тумани ҳам ушбу рўйхатдан жой олган.
Мамлакатда аҳолиси энг кўп ҳудуд эса Наманган шаҳри бўлиб, бу ерда 731,3 минг киши яшайди. Кейинги ўринларни Самарқанд шаҳри ва Ургут тумани эгаллаган.
Маълумот учун, 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 38,4 миллион кишига етган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!