Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида“Лаcетти” русумли автомашина тохтатилганда, ундаги йўловчи аёлнинг сумкасидан психотроп дорилар чиқди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 июль куни соат 14:50ларда Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Элмаматов томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган “Лаcетти” русумли автомобил тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1983 йилда туғилган, Қарши туманида яшовчи Д.Д. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу йўловчига тегишли бўлган сумкадан 16 дона “Tropikamid” ва 56 дона “Regapen” номли психотроп дори воситалари топилган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Д. ва топилган дорилар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!