Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига маош тўлаш кечиктирилаётганлиги сабаб туман ҳокимияти биноси олдида тўпланишгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг маоши масаласига билдирилган эътирозлар сабаб улар билан учрашди.
Мулоқот жараёнида ишчи ходимларнинг декабрь ойи аванс маошлари кечиктирилаётганлиги маълум бўлган.
Туман молия бўлими томонидан билдирилган изоҳга кўра, Молия вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 1-даражали маош ойлик тўловлари ҳар ойнинг 20-санасига қадар тўлиқ молиялаштирилиши кераклигига қарамай, туман Молия бўлими ободонлаштириш ишчи ходимларга тегишли маблағлар “Ипотека” банки Чилонзор филиалига ўтказилган ва ходимларнинг пластик карталарига соат 12:00да ўтказиб берилган.
Бундан ташқари, туман ҳокими томонидан бошқарма ходимларини кийиниш хонаси билан таъминлаш, уларнинг фаолиятига алоқадор автоулов масаласини ўрганиб чиқиб, ечими борасида таклиф киритиш ҳамда иш меҳнатига қўлланиладиган ягона тариф 3-разряд бўйича берилаётган маошни қайта ҳисоблаш, моддий рағбатлантириш, махсус рағбатлантириш фонди ҳисобидан таклифларини ишлаб чиқиш масалалари ҳам кўриб чиқилди ва тегишлича топшириқлар берилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!