$
12947.20 UZS
26.76
153.38 UZS
-0.14
14222.50 UZS
-30.04
27° Кечаси 14°

Тошкентда қурилиш объектидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

10:09 / 19.11.2022

Тошкентда қурилиш объектида қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди. Бу ҳақда Экология қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтнинг Яшнобод туманидаги Илтифот маҳалласи ҳудудидаги қурилиш объектида дарахтларнинг ноқонуний кесилаётгани бўйича келиб тушган маълумотга асосан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Яшнобод туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилган.

Ўрганишлар давомида қурилиш ташкилоти ҳудуди кўздан кечирилганда 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташланганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3 млрд 514 млн 200 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган материаллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилган.

 


Бу ҳам қизиқ

8 апрел куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 апрел куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.
22:20 / 07.04.2025
Ўзбекистон Президенти Ветнам билан амалий шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Ветнам билан амалий шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ветнам Миллий…
22:01 / 07.04.2025
Трампнинг Россияга божлар жорий қилмагани Украина бўйича музокаралар давом этаётганлиги билан изоҳланди

Трампнинг Россияга божлар жорий қилмагани Украина бўйича музокаралар давом этаётганлиги билан изоҳланди

Оқ уй Миллий иқтисодий кенгаши директори Кевин Ҳассеттнинг ABC News’га берган интервьюсида маълум қилишича, Трамп Россияга қ…
08:34 / 07.04.2025
Туркманистон ўқувчилари ўтиш имтиҳонларини топширмайди

Туркманистон ўқувчилари ўтиш имтиҳонларини топширмайди

Бу йилдан бошлаб Туркманистон ўқувчилари ўтиш имтиҳонларини топширмайди. Бундай қарор 12 йиллик ўрта таълим концепциясидан к…
21:27 / 07.04.2025
Зеленский: Россия болалар ўлимига сабаб бўлаётганда жим турмаслик керак

Зеленский: Россия болалар ўлимига сабаб бўлаётганда жим турмаслик керак

Россия болаларни баллистик қуроллар билан ўлдираётганини яшириш нотўғри ва хавфли.
16:04 / 06.04.2025
Шавкат Мирзиёев араб мамлакатлари парламентлари раҳбарлари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев араб мамлакатлари парламентлари раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасид…
18:33 / 07.04.2025
Паркент туманида 30 миллион долларлик аквапарк қурилади

Паркент туманида 30 миллион долларлик аквапарк қурилади

Тошкент вилояти Паркент туманида 30 миллион долларлик аквапарк қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
19:11 / 07.04.2025
Андижон, Наманган ва Фарғонадан Хитойга янги йўналишларда парвозлар йўлга қўйилиши мумкин

Андижон, Наманган ва Фарғонадан Хитойга янги йўналишларда парвозлар йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновларни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
16:03 / 06.04.2025
Германия ва Ўзбекистон миграция соҳасида уч томонлама меморандум имзолади

Германия ва Ўзбекистон миграция соҳасида уч томонлама меморандум имзолади

Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида Германия меҳнат бозорига Ўзбекистондан мутахассисларни жалб қили…
16:51 / 07.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!