Кеча, 1 март куни Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди.
Бугун ЖИБ Яшнобод туман судида МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича Н.Б. ва М. М.га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суд мажлисида аниқланишича, жорий йил 28 февраль куни соат тахминан 8:30 атрофида Яшнобод тумани Иззат кўчасида ўзларига бириктирилган автобусларни бошқариб, ҳаракат давомида бир-бирларига йўл бермасдан келиб, шу кўчада жойлашган 76-сонли автобекат олдида тўхтаб, ўзаро жанжаллашиб, майда безорилик қилишган. Ҳуқуқбузарлар ушбу ҳаракатлари билан МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилишган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 2 мартдаги қарори билан Н. Б. ва М. М.нинг ҳар бирига МЖтКнинг 183-моддаси билан 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!