Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 22 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
Аҳоли истеъмолчилари сони – “Тикланиш” МФЙ Гулёр, 1-2-3-4-5-тор Гулёр ва Тикланиш кўчаларидаги 540 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони – 13 та
Сергели тумани (соат 11:00 дан 17:00 гача):
Аҳоли истеъмолчилари сони – “Иззатли” МФЙ Эркинлик, Моҳидил, Моҳичеҳра, Гулзор ва Чимзор кўчаларидаги 472 та ерли хонадон ва Султонобод кўчасидаги 284 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони – 10 та
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!