Таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор, Юнусобод ва Яшнобод туманларининг қуйидаги ҳудудларига 20 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Сергели тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача):
Аҳоли истеъмолчилари сони – Сергели-4 ва Дарё бўйи кўчаларидаги 789 та ерли хонадон ва 10 та кўп қаватли уйлардаги 80 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони – 26 та.
Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача):
Аҳоли истеъмолчилари сони – “Отчопар-2” МФЙ Чинобод, Отчопар, Обиравон, 8-тор Чинобод кўчаларидаги 180 та ерли хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони – 11 та.
Яшнобод тумани (соат 11:00 дан 17:00 гача):
Аҳоли истеъмолчилари сони – Ош кўчасидаги 5 та кўп қаватли уйлардаги 250 та хонадон.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Шунингдек, юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!