Музокаралар давомида Туркия дипломатияси раҳбари Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва Исроил армиясининг Ливанга ҳужумларига чек қўйиш зарурлигини таъкидлаган.
Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Музокаралар давомида Туркия дипломатияси раҳбари Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва Исроил армиясининг Ливанга ҳужумларига чек қўйиш зарурлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Хакан Фидан гуманитар инқироз, айниқса Ғазо шимолида, ҳалокатли даражага етганини таъкидлаган. Шу муносабат билан Туркия вазири Ғазога гуманитар ёрдамни узлуксиз етказиб беришни таъминлаш муҳимлигини айтган.
Ливандаги сўнгги воқеаларга келсак, Туркия вазири можаронинг бутун минтақага тарқалишини олдини олиш учун барча томонлар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишлари кераклигини эслатган.
Бундан ташқари, томонлар Украинадаги ҳозирги вазиятга ҳам тўхталиб ўтган.
Суҳбат давомида АҚШ давлат котиби Анқарадаги террорчилик ҳужумида ҳалок бўлганлар учун ҳамдардлик билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!