$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

U-20. ЖЧ: Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда Аргентинага қарши ўйнайди

11:42 / 20.05.2023

Бугун, 20 майдан бошлаб Аргентинада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақанинг очилиш ўйинида амалдаги Осиё чемпиони Ўзбекистон мезбонларга қарши майдонга чиқади.

Мазкур учрашув, қолаверса, умумий мусобақадан аввал терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

Тайёргарлик ҳақида: Осиё чемпионатидан кейин яхши йиғинлар ўтказишга эришдик. Хусусан, Испаниядаги йиғинда Бразилия, Доминикан Республикаси ва Гибралтарга қарши учрашувлар ўтказдик. Кейинчалик режа асосида жисмоний тайёргарлик, тактик ишланмалар бўйича иш олиб бордик.

ЖЧ ташкилотчилиги ҳақида: ташкилотчилик ҳақида ижобий фикрдаман. Биз турган шаҳарча бироз кичикроқ, лекин энг асосийси майдонларнинг ҳолати яхши.

Таркиб ҳақида: Турдимуродовни янги деб бўлмайди, у кўплаб йиғинларимизда иштирок этган. Айни пайтда у ўзининг яхши формасида. Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида уни жалб этганмиз. Аввалги йиғинларда барча футболчиларга имконият берилди, ким ўзини яхши кўрсатган бўлса, ўшани таркибга киритдик.

Аргентина ҳақида: Аргентина билан ўтган йили ҳам ўйнаганмиз. Уларни сўнгги ўйинларини таҳлил қилдик, кучли ва кучсиз томонларини ўргандик ва шунга яраша тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Кучли рақиб, ном юзасидан ҳеч қандай босим йўқ.

Чунки биз нафақат Аргентина, балки Уругвай, Бразилия билан ҳам ўйнаб, етарлича тажриба тўпладик. Шу ўринда тайёргарлик жараёнида кучли рақиблар билан ўйинлар ташкил этгани учун раҳбариятга ва халқаро алоқалар бўлими мутахассисларига миннатдорчилик билдираман.

Жамоа олдига қўйилган мақсад ҳақида: аввал ҳам Жаҳон чемпионатларида иштирок этганмиз. Шу сабабли олдимизга олий мақсадни қўйганмиз, қолаверса, аввалги иштирокларимиздаги натижаларимизни яхшилашни ҳам мақсад қилганмиз.

Болаларнинг иштиёқи баланд, уларда ўзларига нисбатан ишонч бор. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатига тайёрмиз. Биз ҳозир олисдамиз, шу сабабли мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашларига эҳтиёж сезамиз. Халқимиз ойнаи жаҳон орқали бизни кўриб турганини, албатта, ҳис қиламиз, уларнинг дуолари биз учун муҳим.

Қайд этиш мумкин, учрашув 20 майдан 21 майга ўтар кечаси соат 02:00 да “Сантиаго дел Эстеро” стадионида бошланади. Беллашувни “Uzreport TV” телеканали орқали жонли томоша қилиш мумкин бўлади.


Спорт


														
														Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 350 минг долларлик мусобақада қатнашади

Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 350 минг долларлик мусобақада қатнашади

7-16 май кунлари Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида классик шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтади.
12:49 / 06.05.2025

														
														Dushanbe Grand Slam. Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 5 та медаль билан якунлади

Dushanbe Grand Slam. Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 5 та медаль билан якунлади

Бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди.
20:22 / 04.05.2025

														
														Ҳасанбой Дўстматов Россиядаги турнирда укасига қарши жанг қилишдан бош тортиб, мусобақа билан хайрлашди

Ҳасанбой Дўстматов Россиядаги турнирда укасига қарши жанг қилишдан бош тортиб, мусобақа билан хайрлашди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жа…
21:54 / 16.04.2025

														
														Ўзбекистон Эронни 20:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон Эронни 20:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Эрон устидан 20:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатид…
21:28 / 16.04.2025

														
														Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Жаҳон кубогида тўртта медални қўлга киритди

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Жаҳон кубогида тўртта медални қўлга киритди

4–6 апрель кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
15:31 / 07.04.2025

														
														Freestyle Chess Grand Slam Paris. Абдусатторов 200 минг долларлик бош соврин учун дона суради

Freestyle Chess Grand Slam Paris. Абдусатторов 200 минг долларлик бош соврин учун дона суради

8-15 апрель кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Freestyle Chess Grand Slam Paris турнири ташкил эти…
16:29 / 06.04.2025

														
														2036-йилги Олимпиада мезбонлигига қайси давлатлар даъвогарлик қилмоқда?

2036-йилги Олимпиада мезбонлигига қайси давлатлар даъвогарлик қилмоқда?

Бундан ташқари Жанубий Корея, Қатар, Германия, Мексика ва Венгрия ҳам энг йирик спорт анжумани мезбонлиги учун курашмоқда. Х…
09:32 / 30.03.2025

														
														Ўзбекистонлик курашчи Грузиядаги мусобақада чемпионликни қўлга киритди

Ўзбекистонлик курашчи Грузиядаги мусобақада чемпионликни қўлга киритди

Спортчи 90 кг вазн тоифасида иштирок этди. Мусобақа финалида Бозоров Франция вакили Алексис Метюни мағлуб этди.
21:15 / 24.03.2025

														
														49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
17:29 / 08.03.2025

Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, биринчи рейс жорий йилнинг 23 майига режалаштирилган.
19:39 / 07.05.2025
Шавкат Мирзиёев: “Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”

Шавкат Мирзиёев: “Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”

Президент раислигида тиббиёт соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
15:11 / 07.05.2025
Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётга ҳар йили 1 млрд доллар зарар келтиради

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётга ҳар йили 1 млрд доллар зарар келтиради

Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
14:29 / 07.05.2025
Андижонда Фарғона канали қирғоқлари шикастланиши натижасида хонадонларни сув босди

Андижонда Фарғона канали қирғоқлари шикастланиши натижасида хонадонларни сув босди

Айни пайтда вилоят Норин Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
13:06 / 08.05.2025
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

8-май куни Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур”, “Темурийлар” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан …
14:15 / 08.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар…
18:22 / 07.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!