“Хитой Миллий вақт хизмати маркази мамлакатнинг Циан шаҳрида жойлашган бўлиб, у Пекин вақтини белгилаш, сақлаш ва узатиш учун масъул ҳисобланади. Шунингдек, у алоқа, молия, электр энергетикаси, транспорт, геодезия ва картография, миллий мудофаа каби соҳаларда вақт синхронизацияси хизматларини кўрсатади ҳамда халқаро вақт зоналарини ҳисоблаш учун маълумотлар тақдим этади”, – деб қайд этмоқда Xinhua агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, киберҳужум натижасида инфратузилманинг ишдан чиқиши “Пекин вақти”нинг хавфсиз ва барқарор ишлашига салбий таъсир кўрсатиши, бу эса жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Хусусан, алоқа тармоқларида узилишлар, молиявий тизимдаги носозликлар, электр таъминотидаги узилишлар, транспорт фалокатлари, космик аппаратларнинг учирилишида муаммолар юзага келиши ва ҳатто халқаро вақт тизимида тартибсизлик келтириб чиқариши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!