$
12672.81 UZS
79.04
158.89 UZS
0.4
14753.69 UZS
55.5
38° Кечаси 25°

Хоразмда жинсий зўравонлик қилган "амалдорлар" суд залида қамоққа олинди

13:19 / 03.11.2023

Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган икки собиқ амалдорга нисбатан суд ҳукми ўқилди, деб хабар берди Олий суд ахборот хизмати.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг ҳукми билан жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукмининг А.М. ва А.Қ.га оид қисми бекор қилиниб, судланувчилар А.М. ва А.Қ. Жиноят кодексининг олдинги таҳрирдаги 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми ва 128-1-моддаси (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида уларнинг ҳар бирига узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шу тариқа судланувчиларга нисбатан қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, А.М. ва А.Қ. суд залидан қамоққа олинди.


Бу ҳам қизиқ

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025
Қашқадарёда Халқ банки филиалидан 2 миллион долларга яқин маблағ талон-торож қилиндими?

Қашқадарёда Халқ банки филиалидан 2 миллион долларга яқин маблағ талон-торож қилиндими?

Шу ҳақидаги хабарларга банк матбуот хизмати изоҳ берди.
12:39 / 10.08.2025
Ўзбекистонда 2026 йил илк кичик қувватли АЭС қурилиши бошланади

Ўзбекистонда 2026 йил илк кичик қувватли АЭС қурилиши бошланади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовнинг таъкидлашича, эндиликда ҳар қандай қурилишдан аввал электр эн…
09:31 / 10.08.2025
Луиш Фигу ва Роналдиньо Ўзбекистонга келади

Луиш Фигу ва Роналдиньо Ўзбекистонга келади

Ҳар иккала афсона футзал баҳсини кўргани Тошкентга келиши мумкин
18:40 / 10.08.2025
Фарғонада ўқитувчи ўзини осдими?

Фарғонада ўқитувчи ўзини осдими?

Вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ахборот хизмати расмий маълумот берди.
21:01 / 09.08.2025
Бокс. Ўзбекистон U19 терма жамоаси қитъада тенгсиз бўлди

Бокс. Ўзбекистон U19 терма жамоаси қитъада тенгсиз бўлди

Таиландда бокс бўйича U19 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Эътиборлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма ж…
17:44 / 10.08.2025
Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлди

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 02:29 да етиб бориб, ёнғин соат 03:24 да қуршаб олинган ва соат 04:4…
09:24 / 11.08.2025
Ўқишни кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳон саналари маълум қилинди

Ўқишни кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳон саналари маълум қилинди

Касбий (ижодий) имтиҳонларда қатнашган талабгорлар, мажбурий фанлар (она тили, математика, тарих)дан ўтказиладиган тест сино…
16:33 / 10.08.2025
Самарқандда электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Самарқандда электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани билдирилган.
12:46 / 11.08.2025
Олмаотадаги вертолёт ҳалокати қурбонлари 2 нафарга етди

Олмаотадаги вертолёт ҳалокати қурбонлари 2 нафарга етди

Қозоғистонда EC-145 вертолёти ҳалокатида иккинчи қурбоннинг жасади топилди.
14:39 / 10.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!