Марокашлик дарвозабон Яссин Буну ЖЧ-2022да учта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Қатардаги мусобақанинг 1/4 финалида Марокаш терма жамоаси Португалияни мағлуб этди (1:0).
Шунингдек, «Севиля» дарвозабони Хорватия билан гуруҳ босқичида (0:0) ва Испания билан 1/8 финалда (0:0, пенальтилар сериясида – 3:0) ўз дарвозасини дахлсиз қолдирди.
Шу тариқа, Яссин Буну бир жаҳон чемпионатида 3 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган илк африкалик дарвозабонга айланди. Бугун унинг 50-учрашуви бўлди.
Қайд этиш мумкин, Марокаш айни пайтда ярим финалга йўл олган терма жамоалар ичида энг кам, 1 та гол ўтказиб юборган у ҳам бўлса автогол.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!