Украина президенти Владимир Зеленский Американинг Netflix стриминг платформасидаги “Бурилиш нуқтаси: бомба ва совуқ уруш” ҳужжатли филмида рол ўйнади. Тўққиз қисмдан иборат лойиҳанинг трейлери ЁуТубеъда эълон қилинди.
Сериални 12 март кунидан бошлаб томоша қилиш мумкин бўлади. Қаҳрамонлар Совуқ урушнинг дастлабки шартларини, ядровий бомба яратишни, СССРнинг парчаланишини ва махсус ҳарбий операцияни муҳокама қиладилар. Трейлерда Зеленский Россия Украинани ўзининг мулки деб билишини айтди.
Шунингдек, сериалда Украина президентидан ташқари, НАТО бош котиби Енс Столтенберг, Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Роберт Гейтс ва собиқ давлат котиби Кондолиза Райс иштирок этади. Филм режиссёри Браян Киппенбергернинг фикрича, Украинадаги махсус ҳарбий операция Совуқ урушнинг оқибатларидан бири бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!