Маълум қилинишича, Қирғизистон парламенти Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сонини кўпайтиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақида 24.kg хабар берди.
Қайд этилишича, бу таклиф билан депутат Бахит Тўробоевдан чиққан.
Унга сўзларига кўра, Ўзбекистон Жалолобод вилояти билан чегарада назорат-ўтказиш пунктини очишга тайёрлигини айтган.
“Сузоқ туманида Бекобод, Оқсида Нанай назорат пункти бор. Ўзбекистон бу назорат-ўтказиш пунктларини очишга тайёр, бизники эса шошилмаяпти. Хусусан, 2020 йилда Қирғизистонга 2,2 миллион сайёҳ ташриф буюрган бўлса, уларнинг 68 фоизини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ташкил этади. Фарғона водийсида 11 миллион аҳоли истиқомат қилади. Ўтказиш пунктини очиш орқали биз фақат сайёҳлар сонини кўпайтириб, ҳудуд ривожини таъминлаймиз”, – дейди Қирғизистон депутати.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!