“У мисли кўрилмаган ҳуқуқий урушдан тортиб, бемаъни фармонларга қадар ҳокимиятни топширишни иложи борича қийинлаштириш учун қўлидан келганини қилмоқда”, – деб ёзган Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.
АҚШнинг сайланган президенти ҳокимиятни топшириш жараёни Байден маъмуриятининг экология ва нефть қазиб олиш билан боғлиқ сўнгги қарорларини мураккаблаштираётганини аниқлаган. Трамп лавозимга кириши биланоқ ушбу фармонларни бекор қилишга ваъда берган.
“Қўрқманг, Байденнинг барча буйруқлари тез орада бекор қилинади ва биз соғлом фикр ва кучга эга бўлган давлатга айланамиз”, – деган у.
Эслатиб ўтамиз, Доналд Трампнинг инаугурацияси жорий йилнинг 20 январида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!