Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоятнинг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори Р.Р., фуқаро Р. нинг Хонқа тумани, “Қирқёп” қишлоғидаги биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги мурожаати инспекция томонидан кўриб чиқилиб, обектни қабул қилиш рад қилинган бўлсада, Р.Р. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг таниши F.ga гўёки ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!