$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
30° Кечаси 17°

1 декабрдан зилзилалар ҳақида огоҳлантирув берилади

14:16 / 22.11.2023

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–158-сон, 16.05.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 декабрдан Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади. Мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади. Зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик стансияларда кучли (5 ва ундан юқори балли) тебранишлар аниқланганда:

“Кучли зилзиладан огоҳлантириш” мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

2023 йил 1 августдан:

“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади;

сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

2024 йил 1 январдан сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинади.

Ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилади.

2023 йил 1 июндан республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишлари ташкил этилади.

2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари киритилади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон вилоятларига 241 та автобус етказиб берилди

Ўзбекистон вилоятларига 241 та автобус етказиб берилди

2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон минтақаларига йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун 241 та автобус ва 113 та микр…
15:36 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган.
11:08 / 08.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонда 2025 йил апрель ойида сайёҳлар сони бўйича рекорд қайд этилди. Бир ой ичида бир миллиондан ортиқ чет элликлар м…
09:06 / 08.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди

Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (УФА) ҳакамлар академиясини очди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
16:23 / 08.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!