$
12130.01 UZS
32.08
153.04 UZS
1.27
14245.48 UZS
50.98
31° Кечаси 18°

2022 йилда ободонлаштириш ишлари учун қанча маблағ сарфланади?

21:45 / 19.03.2022

“2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–172-сон, 18.03.2022 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ ва маҳаллалар сони бўйича мақсадли параметрлар тасдиқланди.

Маълум қилинишича, ички йўлларни таъмирлаш учун 2 триллион сўм, ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 1 триллион сўм, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни қуриш (таъмирлаш) ва ободонлаштиришга 1,4 триллион сўм маблағ ажратилади.

Белгиланган йилларда республикадаги жами 2 043 қишлоқ ва маҳаллаларда (жумладан, 2022 йилда 413 тасида) қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Дастурлар доирасида белгиланган йилларда жами 4 057 та ижтимоий соҳа объектларини, жумладан, 2022 йилда 143 та боғча, 265 та мактаб, 137 та соғлиқни сақлаш муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган.

Қайд этилишича, 27 722,5 км ички йўллар (2022 йилда – 5 113,2 км), 18 574,8 км ичимлик сув тизимлари (2022 йилда – 3 881,7 км тармоқ, 432 та иншоот) яхшиланади.

Жами 5 962 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплекслари, бозорлар (жумладан, 2022 йилда 253 та маҳалла биноси ва гузар, 894 та бозор) қурилади ҳамда таъмирланади.

5 284,2 км оптик толали алоқа тармоқлари (2022 йилда – 1 327,1 км) қурилади;
78 та янги автобус йўналишлари (2022 йилда 16 та) ташкил этилади.

Қарорга кўра, 2023 йилдан:

– кишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолати тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланиб борилади;

– баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткич қайд этган ва ўтган давр мобайнида Дастурларга киритилмаган қишлоқ ва маҳаллалар Дастурларга биринчи навбатда киритилади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотла…
16:40 / 14.12.2025
Ўзбекистоннинг Ватикандаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Ватикандаги янги элчиси тайинланди

“Ўзбекистоннинг янги элчиси Фаррух Турсунов Ватиканнинг Ҳаворийлар саройида Рим папаси Лев XIV га ишонч ёрлиқларини топширди…
09:49 / 16.12.2025
Маск бойлиги 600 млрд доллардан ошган тарихдаги биринчи инсон бўлди

Маск бойлиги 600 млрд доллардан ошган тарихдаги биринчи инсон бўлди

SpaceX асосчиси Илон Маск тарихда биринчи бўлиб бойлиги 600 миллиард доллардан ошган инсон сифатида рекорд ўрнатди. Октябрь …
10:35 / 16.12.2025
Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Уй эгаси 1 дона қўл гранатаси, калибрли “ТОЗ-8” русумли ўқ отар қурол, 1 дона портлатиш қурилмаси ва 1 минг 646 дона қурол ў…
17:17 / 15.12.2025
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Аввало, барчангизни V Ёшлар Параосиё ўйинларида эришилган улкан тарихий ғалаба билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
10:30 / 15.12.2025
Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг 421 г “экстраксион опий” наркотик моддаси аниқланди

Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг 421 г “экстраксион опий” наркотик моддаси аниқланди

Тадбир давомида 1992 йилда туғилган, хорижий давлат фуқароси ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи, 1981 ва 1995 йилларда туғилга…
08:33 / 16.12.2025
АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда дастлаб GoFundMe берган хабарни Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби ҳам тасдиқлади.
09:08 / 15.12.2025
Сиднейдаги пляжда содир бўлган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Сиднейдаги пляжда содир бўлган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Маълумот учун, Бонди-бич пляжи Австралиянинг энг машҳур пляжи бўлиб, у кўплаб сёрфингчиларни ва сайёҳларни ўзига жалб қилади.
15:51 / 14.12.2025
Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Бироқ Вивекананда Ювабҳарати Salt Lake Stadium делегацияси футболчининг тижорий сафари доирасида ўтказилган тадбир пайтида о…
13:58 / 14.12.2025
15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик ку…
15:17 / 14.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!