$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

2023 йилда Ўзбекистонда қандай воқеалар содир бўлди?

16:06 / 04.01.2024

Аномал совуқ ва дорилар билан боғлиқ болалар фожиалари,  ёш қизларнинг “умрини еган” педофил-амалдорлар, қамалган журналист ва блогерлар, Сергелидаги портлаш, “Кўча болалари”га қарши рейд. Хабардор.уз Ўзбекистонда 2023 йилнинг асосий воқеалари ҳақида сўзловчи фотосуратларни жамлади.

Йил бошини ўзбекистонликлар аномал  совуқ билан қарши олди

9-10 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми шимолий ҳудудлари устида шаклланган жуда совуқ ҳаво массаси кириб келди. Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддатлари узайтирилди.

Энг кучли совуқ республика шимолида - кечалари 20-25 даража совуққача, Устюртда ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида 27-30 даража совуққача, кундуз кунлари 7-12 даража совуққача кузатилди.

Ўзбекистон бўйича энг паст ҳарорат қийматлари сўнгги марта 2008 йил январь ойида кузатилган.

Аномал совуқ бир қанча соҳаларда муаммоли вазиятларни келтириб чиқарди. Жумладан, “метан заправка”лар фаолиятидаги чекловлар сабабли йўлларда турна қатор навбатлар юзага келди ва аҳолининг кескин норозиликларига сабаб бўлди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам бир қанча қайғули воқеаларга гувоҳ бўлдик

Биргина “Док-1 Макс” сиропидан вафот этган болалар сони 65 нафарни ташкил этди. Бу иш бўйича суд жараёнлари ҳали ҳануз давом этмоқда. Шунингдек, болаларнинг яна бир препаратдан оммавий заҳарланиш ҳолати кузатилди. Ёд танқислигига қарши курашиш дастури доирасида масъуллар “Антиструмин” препаратининг дозасини белгилашда қўпол хатога йўл қўйиши оқибатида бир нечта ҳудудда юзлаб болалар заҳарланиш белгилари билан шифохоналарга ётқизилди. Шукурки бу сафар қурбонлар бўлмади. Ҳозирда “Антиструмин иши” бўйича тергов ҳаракатлари давом этяпти.

Ёш қизларнинг “умрини еган” педофил-амалдорлар

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 1-оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган уч нафар тарбияланувчиси ойлар давомида жинсий алоқага мажбурлаб келингани ва энг ачинарлиси жиноятчиларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлангани жамоатчиликда кескин норозилик кайфиятини уйғотди.

Шундан сўнг бу ҳолатга Президент администрацияси мулозимлари Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдиришди.

“Педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш вақти келди!” – дея ёзди Администрация раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов.

Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири Саида Мирзиёева Бош прокуратурадан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўради.

“Хоразмда юз берган фожиа жамиятда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳолат қонунчилигимизда жиддий муаммолар борлиги ва ушбу бўшлиқдан жирканч шахслар фойдаланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Воқеа иштирокчилари орасида ҳуқуқ идораси вакиллари ҳам борлиги эса ниҳоятда хавотирлидир” - деди Мирзиёева.

2023 йилнинг 3 ноябрь куни ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Унга кўра, педофил амалдорлар суд залидан қамоққа олиниб, айбдорларнинг ҳар бирига узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

2023 йил Ўзбекистонда журналист ва блогерларни қўлга олиш билан бошланиб, қамаш билан тугади

Ижтимоий тармоқларда Эмине Караманова тахаллуси остида фаолият юритган Лемара Мирзааҳмедова 7 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2023 йил 12 октябрдаги ҳукмига мувофиқ, Лемара Мирзааҳмедова Жиноят кодексининг: 139-моддаси (туҳмат қилиш) 3-қисми “а” банди (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб) ҳамда “г” банди (ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда); 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми (интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали); 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда) моддалари билан айбдор деб топилди. Блогер жазо муддатини умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Танқидий чиқишлари билан танилган фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров жиноят содир этганликда гумонланиб, 2023 йилнинг 29 июль куни ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинди. У “Қўқон Истиқлол” савдо комплекси раҳбарларидан салбий мазмундаги мақолани интернетда тарқатмаслик эвазига 10 000 доллар талаб қилганликда айбланган.

2023 йилнинг 1 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида блогер Олимжон Ҳайдаровга оид жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди. У Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) 2-қисми, 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Блогерга Жиноят кодексининг 59-моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

YouTube'даги “Кўзгу” канали муаллифи Абдуқодир Мўминовга нисбатан фирибгарлик ва товламачилик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган эди. Суд ҳукмига кўра, товламачилик, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланган Абдуқодир Мўминовга 3 йил муддатга журналистик (блогерлик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

"Компроматузб иши"

Бош прокуратура томонидан тасдиқланган айблов хулосасига кўра, 4 нафар шахс – Human.uz сайти асосчиси ва муҳаррири Хуршид Далиев, Меҳнат муносабатлари ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева, “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов ва фуқаро Аҳмадулло Аҳмаджоновлар ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (Товламачилик) ва 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбланиб ҳибсга олинган эди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 26 сентябрдаги суд қарорига кўра,   Хуршид Далиевга БҲМнинг 300 баравари миқдорида жарима ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Сиёвуш Хошимовга 3 йил оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Ахмадилло Ахмаджоновга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Мавжуда Мирзаева Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИTCни тарқатиш) 4-қисми ва 165-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли топилиб, 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шу билан бирга жиноят иши доирасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.

Сергелидаги портлаш: 17 ёшли йигитнинг ўлими

28 сентябрга ўтар кечаси соат 2:43 да Сергели  туманидаги “Inter Logistics” компаниясига тегишли омборда кучли портлаш юз берди.  Божхона омборида рўй берган портлаш Тошкентдаги энг кучли портлашлардан бири бўлиб тарихга муҳрланди.  Оқибатда шу яқин атрофдаги уйлардан бирида бўлган 2006 йилда туғилган 17 ёшли йигит ҳалок бўлиб, 163 киши жароҳатланди. 1400 га яқин хонадон ва бошқа объектлар зарарланишидан кўрилган зарар 1,2 млн долларга баҳоланди.

Ҳукумат комиссиясига кўра, омборхонада катта миқдордаги кимёвий моддалар ва қурилиш материаллари ноқонуний сақланган. Ҳолат юзасидан 4 киши қамоққа олинган бўлиб, тергов давом этмоқда.

“Кўча болалари”га қарши рейд

Йил охирида Республикамиз бўйлаб жиноятчилик ва коррупцияга қарши рейдлар авж олди. Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида давом этаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида биргина Тошкентнинг ўзида икки ҳафта ичида юздан ортиқ киши қўлга олиниб, 38 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Йил якунига келиб Ўзбекистондаги барча Оммавий ахборот воситалари “Бахти Ташкенцкий” лақабли Бахтиёр Қудратиллаев, “Саидазиз медгородок”, “Бузрук”, “Завхоз”, “Зики эски шаҳар” каби “кўча болалари” ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар билан тўлди.

Бу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланганиб келган. Улар Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

“Тошкентни "кўча болалари"дан тозалаш фақат "Долзарб 40 кунлик" тадбири доирасида ўтказилмаяпти. Уларни кузатиш, маълумотлар йиғиш ва қўлга олиш учун ойлаб, керак бўлса йиллаб тайёрланилган” – Дониёр Тошхўжаев.

Шунингдек, коррупсион жиноятларда гумонланаётган собиқ қишлоқ хўжалиги  вазири Азиз Воитов, бир нечта туманларнинг собиқ ҳокимлари, солиқ, божхона, банк ва бошқа соҳалардаги мансабдорлар қамоққа олинди. Умуман, йил давомида ўндан ортиқ собиқ туман ҳокимлари жиноий жавобгарликка тортилди.

                                                                                                                                                    

                                                                                                                                                    Дайжестни тайёрлади: Сабоҳат Саидризо

 


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу к…
10:28 / 21.09.2026
Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақт…
11:20 / 20.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026
Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026
CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

АҚШнинг CНН, Политиcо ва МС НОW нашрлари журналистларининг Оқ уйга кириши чеклангани ортидан Президент Доналд Трамп ва унинг…
10:16 / 22.09.2026
Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026
Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026
Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026
Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,3 миллиард сўмга яқин заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларин…
15:50 / 21.09.2026
Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!