$
12305.80 UZS
-51.29
152.56 UZS
-0.93
14389.17 UZS
58.65
37° Кечаси 22°

2024 йилда телекоммуникация хизматлари ҳажми 16 фоизга ошиб, 21 триллион сўмга етган

13:50 / 28.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни сунъий интеллект технологияларини ҳамда телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида Ўзбекистонни минтақавий “ИТ-ҲУБ”га айлантириш вазифаси белгиланган. Шу мақсад йўлида рақамли технологиялар босқичма-босқич ривожлантириб келинмоқда. Барча ҳудудларда ИТ-парклар ташкил этилиб, бу соҳада ўқиш ва ишлаш учун имконият кенгайган. Интернет тезлиги ва қамрови ошган. 190 мингдан зиёд аҳоли ишли бўлган.

Сўнгги йилларда соҳада 3 миллиард доллар инвестициялар ўзлаштирилган. Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2017 йилга нисбатан 8,5 баробар ўсиб, уларнинг сони мингтадан ошган. Бугун соҳа вакилларининг ҳар ўнтадан биттаси шундай халқаро корхона. Шунингдек, етти йил аввал 12 та экспортчи корхона бўлган бўлса, бу йил 650 та бўлди. Йил якуни билан ахборот технологиялари ва алоқа хизматлари экспорти 900 миллион доллардан ошади.

Ҳаётнинг турли жабҳаларида сунъий интеллектни қўллаш кенгаймоқда. Шундай технология асосида 20 дан ортиқ лойиҳалар ишга тушган. Тармоқ ва йирик корхоналар бўйича яна 70 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Сунъий интеллектга тайёрлик халқаро индексида Ўзбекистон 17 та поғонага кўтарилган.

Бу йўналишга эътиборнинг давоми сифатида, Ўзбекистон президентининг шу йил 14 октябрдаги қарори билан Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси қабул қилинган эди. Унда сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар улушини кўпайтириш, техник инфратузилмани кенгайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш каби қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Тақдимотда рақамли технологиялар вазири келгуси йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берган.

Жумладан, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида “булутли” маълумотлар маркази ишга туширилади. Стартапларга шароит яратиш учун Тошкент ахборот технологиялари ва Инҳа университетларида сунъий интеллект бўйича лабораториялар очилади. Давлат идораларининг 3 минг нафар ходими, ҳокимлар ва ўринбосарларининг бу борада малакаси оширилади.

Мутасаддиларга сунъий интеллект асосида ишлайдиган лойиҳалар сонини 100 тага, дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 50 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилган.

Тармоқ корхоналарида бошланган трансформация ижобий натижа беряпти. Шу йилнинг ўзида телекоммуникация хизматлари ҳажми 16 фоизга ошиб, 21 триллион сўмга етган. “Ўзбектелеком” компанияси даромади 9 триллион сўмдан ошган.

Энди келгуси йил бошқарувни тўлиқ рақамлаштириб, харажатларни иқтисод қилиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиб, халқаро рейтингни олиш зарурлиги таъкидланган.

“Ўзбекистон почтаси” тизимида ҳам ўзгариш бор. Бу йил тушумлар 1,4 баробар, экспорт 20 фоиз ошган. Янги турдаги хизматлар жорий қилингани натижасида жўнатмалар сони 50 фоиз кўпайган.

Режага кўра, келаси йил 1 минг 600 та почта бўлинмасида электрон тижорат маҳсулотларини топшириш йўлга қўйилади. Рақамли саралаш маркази очилиб, бундай товарлар ва почта жўнатмаларига ишлов бериш сифати яхшиланади. Бу мақсадлар учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан маблағ жалб қилинади.

Соҳа учун муҳим асос – телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Энди бунга таяниб, барча тармоқ ва ҳудудлар кесимида рақамлаштириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилиши белгиланган.

Жумладан, келгуси йилда 6 мингта янги таянч станция қурилади. 30 минг километр оптик толали кабеллар тортилиб, қамрови 98 фоиз бўлади. Соҳа экспортини 1,2 миллиард долларга етказиш чоралари кўрилади.

Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилаётган Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳақидаги қонун ишлаб чиқилиши соҳа ривожи учун яна бир катта янгилик бўлади. “Энтерприсе Uzbekistan” номли ушбу марказда “Инглиз ҳуқуқи” тамойиллари, капиталнинг эркин ҳаракати, халқаро стандартдаги меҳнат муносабатлари, хорижий банк филиаллари йўлга қўйилмоқда.

Тақдимотда сунъий интеллектга доир қонуний асосларни яратиш, рақамли технологиялар соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилган.



														
														Сурхондарёда дарахт қўпорган фуқарога 20 млн сўм жарима қўлланилди

Сурхондарёда дарахт қўпорган фуқарога 20 млн сўм жарима қўлланилди

Шунингдек, фуқаронинг ушбу эҳтиётсизлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 9 млн  888 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланган. М.…
22:23 / 26.08.2025

														
														Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг айрим ходимлари пул эвазига Корея Республикасига и…
21:48 / 26.08.2025

														
														Мўйноқдаги кондан отилиб чиққан газ жиловланди

Мўйноқдаги кондан отилиб чиққан газ жиловланди

“Мураккаб шароитдаги қудуқни ёпиш ишларида кўрсатган ғайрат ва шижоати, оловли майдондаги ўта оғир ва машаққатли меҳнати учу…
19:54 / 26.08.2025

														
														Саудия Арабистонидаги депортация марказида сақланаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Саудия Арабистонидаги депортация марказида сақланаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Ушбу жараён Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган “Ватанга қайтариш” инсонпарварлик акцияси ҳамда Ўзбекистонни…
19:01 / 26.08.2025

														
														Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Шу билан Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Самарқандга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келган.
17:47 / 26.08.2025

														
														27 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

27 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

27 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади…
17:37 / 26.08.2025

														
														Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

У фуқаролардан 41 минг АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
17:06 / 26.08.2025

														
														Тарихда илк бор! Мусо ал-Хоразмийнинг асари жамоатчиликка очиқ ҳолда намойиш этилади

Тарихда илк бор! Мусо ал-Хоразмийнинг асари жамоатчиликка очиқ ҳолда намойиш этилади

“Ал-жабр вал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб” нусхаси шу пайтгача Оксфорд университетининг кутубхонасида сақланиб келаё…
16:14 / 26.08.2025

														
														Энди амалдор шахс хато қилса, давлат эмас айнан ўзи жавоб беради

Энди амалдор шахс хато қилса, давлат эмас айнан ўзи жавоб беради

Келтирилган зарар кейинчалик мансабдор шахсдан тўлиқ тартибда ундирилади
14:33 / 26.08.2025

														
														Фарғона ва Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Фарғона ва Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси(ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилм…
12:56 / 26.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг айрим ходимлари пул эвазига Корея Республикасига и…
21:48 / 26.08.2025
Фарғонадаги рейд тадбирлари давомида 13 ёшли бола автомобиль бошқариб кетаётганлиги аниқланди

Фарғонадаги рейд тадбирлари давомида 13 ёшли бола автомобиль бошқариб кетаётганлиги аниқланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш жойига жойлаштирилди
10:40 / 26.08.2025
Тарихда илк бор! Мусо ал-Хоразмийнинг асари жамоатчиликка очиқ ҳолда намойиш этилади

Тарихда илк бор! Мусо ал-Хоразмийнинг асари жамоатчиликка очиқ ҳолда намойиш этилади

“Ал-жабр вал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб” нусхаси шу пайтгача Оксфорд университетининг кутубхонасида сақланиб келаё…
16:14 / 26.08.2025
Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Миграция агентлиги “Ватанга айтиш” инсонпарварлик акцияси доирасида оғир аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам беришда давом …
09:26 / 26.08.2025
Харковнинг Изюм шаҳрида портлаш содир бўлди

Харковнинг Изюм шаҳрида портлаш содир бўлди

Маълумотларга кўра, сешанба куни Харков вилоятининг Изюм шаҳрида ҳаво ҳужуми сигнали остида учта портлаш содир бўлган.
11:41 / 26.08.2025
Сурхондарёда дарахт қўпорган фуқарога 20 млн сўм жарима қўлланилди

Сурхондарёда дарахт қўпорган фуқарога 20 млн сўм жарима қўлланилди

Шунингдек, фуқаронинг ушбу эҳтиётсизлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 9 млн  888 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланган. М.…
22:23 / 26.08.2025
Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

У фуқаролардан 41 минг АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
17:06 / 26.08.2025
Эндиликда футбол ўйинларига чипталар фақат онлайн сотувга чиқарилади

Эндиликда футбол ўйинларига чипталар фақат онлайн сотувга чиқарилади

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди
22:44 / 25.08.2025
Португалиянинг собиқ мураббийи Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин

Португалиянинг собиқ мураббийи Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин

Ҳозирда мураббий билан музокаралар жараёни кетмоқда
09:58 / 26.08.2025
26 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

26 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади
22:48 / 25.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!