$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

3-май – “Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни”: Бугун бизда байрамми?

21:03 / 03.05.2023

3-май – “Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни”... Журналистлар, блогерлар, мустақил оммавий ахборот воситаларининг эркин ва бехавотир ишлашлари учун яратилган имкониятларни йилда бир марта нишонлайдиган кун бу. Ушбу байрамга дунёнинг турли минтақаларида турлича ёндашувлар мавжуд. Масалан, ривожланган ва аҳолиси дунёда энг бахтли дея ҳисобланадиган Скандинавия мамлакат (Дания, Норвегия, Финландия) ларида бу кун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, чунки ушбу мамлакатларда матбуот ўз эркинлигини жуда яхши сақлаган.

Аммо авторитар ва тоталитар тузумларда истиқомат қилувчи мамлакатларда сўз эркинлигига таҳдидлар ва мунтазам босимлар мавжуд. Бундай мамлакатларда “Сариқ матбуот” жуда кучли ахборот етказиш воситаси ҳисобланади. Айнан авторитар ва тоталитар режимларда матбуот байрами ортиқча бўрттириш билан ўтказилади.

Бизнинг мамлакатимиз ҳам дунё оммаси нигоҳида матбуот эркинлиги нисбатан бўғилган дея қабул қилинади. Ўтган йил якунларига кўра, “The World Justice Project” халқаро индекси мамлакатларнинг очиқлик даражасини мониторинг қилди ва Ўзбекистон 36 фоиз кўрсаткич билан 140 давлат орасида 122 ўринни, матбуот эркинлиги бўйича эса 137 ўринни эгаллади.

Юртимизда турли соҳаларда ислоҳотлар ва ўзгаришлар олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам сезиларли ўзгаришлар ва янгиланишлар пайдо бўла бошлади. Лекин халқаро индекслар барчасининг аксини кўрсатмоқда. Бунга асосий сабаби нимада?

Таҳлилчиларнинг фикрларига кўра, бунинг иккита асосий сабаби бор:

Дастлаб, Украина ва Россия уруши фонида нафақат мамлакатимиз балки, пост-совет ҳудуди Республикалари ташқи сиёсатда босим остида қола бошлади. Ушбу ҳолат мамлакатдаги турли соҳалар қатори матбуотга ҳам жиддий таъсир ўтказди.

Бошқа томондан эса халқнинг солиқлардан тушадиган давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат теле ва радиоканалларида ушбу уруш ҳақида ҳеч қандай янгиликлар берилмаслиги, “гўёки Украина майдонларида уруш бўлмаётгандек”, улар ҳақида хабарлар берилмаётгани дунё матбуотида ҳам муҳокамаларга сабаб бўлиб келганидир. Натижада, мамлакатнинг ахборот сиёсатидаги рейтинги халқаро ташкилотлар томонидан асосли равишда паст баҳоланмоқда.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг ўзида ҳам ички сензура мавжудлиги, воқеага бир томонлама ёндашув, таҳлилларнинг тўлиқ эмаслиги мамлакатдаги аксарият ахборот субъектларининг паст кўрсаткич қайд этишига сабаб бўлаётгани – ҳеч биримизга сир эмас.

Ички структура мутаносиб ишласа, оммавий ахборот воситалари ҳалол, ҳақиқий ва тўғри маълумотлар тақдим эца, янги Конституцияда келтирилганидек, ОАВлар фаолияти дахлсиз ва эркин бўлса, сўз эркинлиги таъминланса, яқин йилларда кўрсаткичларимиз ўсиши ва дунё давлатлари орасида матбуот эркинлиги ривожланиб, ахборот алмашинуви соҳасида етакчилар қаторидан жой олишимизга асло шубҳа қилмаймиз!


Бу ҳам қизиқ

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда Сепеҳран Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шиналаридан бири ёрилиб, фав…
15:10 / 16.09.2026
Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

У 5 миллиард сўм кредит олиб, тўламай қочиб юрган.
09:32 / 21.09.2026
Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

“Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишдим. “Ўзбекфильм” шунчаки киностудия эмас, балк…
09:11 / 18.09.2026
ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026
Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова вафот этди.

Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова вафот этди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр ва кино санъатининг таниқли вакили Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида в…
08:26 / 18.09.2026
Қирғизистонда президентлик сайловлари санаси ўзгартирилди

Қирғизистонда президентлик сайловлари санаси ўзгартирилди

Қирғизистонда президентлик сайловларини ўтказиш санаси ўзгартирилди. Жогорку Кенеш регламентига киритилган тузатишга кўра, а…
09:38 / 18.09.2026
Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

21–22 октябрь кунлари Самарқандда болалар фаровонлиги ва уларнинг келажагига оид долзарб масалаларга бағишланган Бутунжаҳон …
08:57 / 17.09.2026
Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!