Ижтимоий тармоқларда “Денов туманидаги мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи калтакланганлиги” бўйича хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатни Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳи жойига чиқиб ўрганди.
Маълум бўлишича, ҳолат Денов туманидаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Видеолавҳада акс этган воқеа бўйича, ходим ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан тарбиячи А.Г. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, таълим муассасасида маънавий носоғлом муҳит юзага келганлиги, ўз ишида масъулиятсизликка йўл қўйганлиги сабабли Денов туманидаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам ходимнинг ўз аризасига мувофиқ бекор қилинган.
Воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳам ўрганиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!