Эллик мингдан ортиқ ливанлик қўшни Сурияга қочиб ўтди. БМТ Қочоқлар ишлари олий комиссари Филиппо Гранди шундай баёнот берди.
“Ливан ҳудудида яшаган 50 мингдан ортиқ ливанлик ва суриялик айни пайтгача Сурияга кўчиб ўтди. 200 мингдан ортиқ одам эса Ливаннинг хавфсизроқ ҳудудларига кетган”, — деб ёзди у.
БМТ вакили ливанликлар Исроил авиазарбаларидан жон сақлаш мақсадида мамлакатдан қочиб кетганини таъкидлаган.
27 сентябрь куни Исроил армияси матбуот котиби Даниэл Хагари баёнот бериб, Ливан пойтахтидаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати бош штабига авиазарбалар берилганини маълум қилганди. Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, Исроил ҳужуми оқибатида Байрутда 76 киши жароҳат олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!