Сурия собиқ президенти Башар Асаднинг 49 ёшли рафиқаси лейкемия (қон саратони) туфайли изоляция қилинган. Унинг тикланиш эҳтимоли 50/50 га баҳоланган. Бу ҳақда Британиянинг “The Telegraph” газетаси маълум қилмоқда.
Нашрнинг суҳбатдошлари Асма оғир аҳволда эканлиги ҳақида хабар беришган. Ушбу инфекциянинг олдини олиш учун қаттиқ изоляция талаб қилинади.
Сурия ва Британия фуқаролигига эга бўлган Асма Асад эрининг Суриядаги режими ағдарилгандан кейин даволаниш учун Москвага келган.
Қайд этилишича, касаллик ташхиси 2024 йилнинг май ойида қўйилган. Бу Асманинг биринчи жиддий касаллиги эмас. Илгари у кўкрак бези саратони билан ҳам даволанган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!