$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Эрдўған билан учрашди

09:15 / 08.03.2026

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 7 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Саидов Туркия президенти томонидан қабул қилинганини билдириб, учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломларини етказганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, икки давлат раҳбарлари ўртасида шаклланган биродарлик муносабатлари Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини турли йўналишларда ривожлантириш учун асос яратмоқда.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилиши доирасида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашув ўтказилган. Томонлар Яқин Шарқдаги вазият ва унинг минтақавий оқибатлари юзасидан фикр алмашган.

Суҳбат чоғида минтақадаги кескинликни камайтириш ва барқарорликни таъминлаш учун зиддиятларни мулоқот ҳамда дипломатик йўл билан ҳал этиш зарурлиги таъкидланган. Бундан ташқари, жорий йил январь ойида Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳамраислигида ўтказилган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишида эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга тайёрлик билдирилган.

Бахтиёр Саидов Истанбулда Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида ҳам иштирок этганини қайд этди. Вазир ушбу учрашувни ташкил этгани учун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданга миннатдорлик билдирган.

Йиғилиш давомида минтақавий ва глобал хавфсизликка ортиб бораётган таҳдидлар, шунингдек, туркий давлатлар ўртасида бирдамлик ва мувофиқлаштиришни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Ўзбекистон Ташкилот доирасида амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, барқарорлик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда изчил ривожланишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026
Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026

10:54 / 09.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида энергетика, сув р…
16:37 / 08.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026
Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган фуқаро ушланди

Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган фуқаро ушланди

Андижон вилоятида фуқаро Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган 64 минг АҚШ долларини пайпоғига яширгани ани…
15:07 / 08.10.2026
Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026
Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026
Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган жами 1,3 млрд сўмини банк касс…
10:26 / 08.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!