"Кулол ва Хурмача" фильмидаги Хурмача роли орқали шуҳрат қозонган киноактёр Аброр Турсунов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маълум қилди.
"Маданият вазирлиги марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Маълумот ўрнида, киноактёр фаолияти давомида “Чинор остидаги дуэль”, "Суюнчи", "Абдуллажон", “Ким жинни”, “Аёллар салтанати” каби кўплаб фильмларда роль ижро этган.
У кинематография оламига асрнинг 70 йилларида кириб келган. Актёр илк бор "Чинор остидаги дуэль" фильмидаги Парпи роли билан кўпчиликнинг эътиборига тушган.
Ушбу муваффақиятдан сўнг актёр ижро этган роллар орта бошлаган. Гарчи актёр асосан кичик эпизодик ролларни ижро этган бўлса-да, улар ўзининг ҳаётийлиги билан томошабинлар олқишига сазовор бўлган. У бош роллардан бирини ҳам маромига етказиб ўйнаган "Хурмача" эртак филми 90 йилларда экран юзи
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!