Айни дамда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 20 ноябрь куни А373 “М39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг 171-233- км.лар ва 247-265-км.лар оралиғида ёмғир, 233-247- км.лар оралиғида қор ёғмоқда.
Туман, ҳаво ҳарорати +1 даража, йўлларда кўриш масофаси 4 000 метрни, шамол 5-12 м/с, намлик 83 фоизни ташкил этмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
“Айни вақтда Қамчиқ довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари ва барча хавфсизлик чораларини кўришлари тавсия қилинади”, – дейилади “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!